Фарғонада аёл судья зўравонликка учради

0

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси (аёл) зўравонликка учради.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг баёнотига кўра, воқелик 2021 йилнинг 13 апрель куни – судья хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлди. Яъни , шу куни  Фарғона тумани, Илғор МФЙ Саховат кўчасидаги низоли хонадонга эксперт билан бориб, ҳолатни жойида ўрганаётган судьяга фуқаролик ишига алоқадор бўлмаган  М.Н. жисмоий куч ишлатиб, қўлидаги шахсий мобил телефонини тортиб олади ва ерга уриб қасддан синдиради. Шунингдек жамоат жойида  қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақоратлайди.  Фуқаро М. Н. нинг  бундай ғариқонуний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлари низоли иш бўйича тайинланган экспертиза ўтказилмай қолишига  олиб келади.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Судьялар олий кенгаши ваколати доирасида керакли чораларни кўрган. Воқелик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда. Баёнотда натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши қайд этилган.

darakchi.uz

loading...