Фарғонада Mercedes-Benz 10 ёшли қизни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

0

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.

Маълум қилинишича, 13 апрель куни фуқаро Р.Ш. бошқарувидаги Mercedes-Benz «Толкўча» маҳалласи ҳудудида кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган 10 ёшли А.Г.ни уриб юборган. Оқибатда А.Г. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

loading...