Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, одамларни гаровга олди

0

Грузия пойтахти Тбилисидаги Грузия банки филиалларидан бирига қуролланган киши бостириб кирди ва одамларни  гаровга олди. Бу ҳақда Грузиянинг «Рустави 2» телеканалига таяниб, Meduza хабар берди.

Айнан нечта одам гаровга олинганига аниқлик киритилмаган. «Рустави 2» маълумотларига кўра, бир-икки киши гаровга олинган.

Ҳодиса жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келди. Полиция банк филиали ёнида жойлашган «Авлабари» метро станциясини ёпди.

Сўнгги маълумотларга кўра, икки соатлик махсус операциядан сўнг полиция банкка ҳужум қилган жиноятчини ҳибсга олди. Гаровдагиларнинг барчаси қўйиб юборилди, уларнинг ҳеч бири жабрланмаган.