Гуноҳкор!..

0

Одам эмас, қандайдир ҳайвон, маймун ўлгандай эди. Абдуқаюмни биттаси оёқ томонидан биттаси, қўлтиғидан ушлаб кўтарди. Уни иккала қўли икки томонга осилди. Шу аҳволда кўтариб чиқиб кетишди. Бу манзарани кўрган Ўткирни ичидан зил кетди. Бир куни менинг бошимга ҳам худди шу кун тушиши мумкин. Бир куни мени ҳам худди шундай қилиб олиб чиқиб кетишади. Мени ўлганим билан итни ҳам иши бўлмайди… Нима қилиб бўлса ҳам сир бой бермаслигим керак. Нима қилиб бўлса ҳам пулларимни беришни чўзишим керсак. Иложиси бўлса бермаслигим керак. Шунда обрум бўлади. Шунда улар мени ўлдириб юборишдан чўчишади… Йўқса, мана аҳвол. Ҳеч вақоси йўқ эди, бировга керак бўлмади… Керак бўлганида асрашга ҳаракат қилишарди… Мана мен тирикманку. Бўлмаса оз мунча жойим синганмиди?.. Ҳозир, энди энди хотирам тикланаяпди… Иккита эди улар… Лекин ҳеч нимадан ҳеч нима камерага киргашишиб, тепиб ташлашди… Агар омон қолсам буни албатта тагига етаман. Анави иккитани топаман… Қарзни қиёматга қолдирмайман, дея хаёлидан ўтказди…

— Уни нафси ўлдирди, — деди Шомурод камерада Ўткир иккаласи қолганида, — мен унга керакмас дедим… Менга қара сен ҳақиқатдан ҳам бой одаммисан?

— Билмадим, — деди Ўткир ётган жойида, — асл бойликларимдан айрилганман…

— Кўпмиди?! — дея сўради Шомурод Ўткирга тикилиб… Унинг кўнглига ҳам шайтон «меҳмон» бўлиб келган эди.

— Кўп ҳам гапми? Агар бутун дунёнинг бойликларини йиғиб келсанг тенг келолмасди.

— Йўғ-е.

— Ҳа.

— Қаерга яширгандинг?

— Яширмагандим. Очиқ эди. Ана улар кетганидан кейин бошимга кулфатлар ёғила бошлади. Чунки ҳар куни эрталаб ёнларига борардим. Дуо қилиб қўйишарди. Кўнглим тоғдай бўлиб, ҳеч нарсадан қўрқмай, бировни писанд қилмай юраверардим. Нимага қўлимни урсам, барака топардим…

— Тушунмадим гапларинга.

— Нега тушунмайсан? Ота онамни айтаяпман. Аввал отамдан айрилдим. Бир йилдан кейин онамдан…

Шомуродни эти жимирлаб кетди. У бош фарзанд эди. Укалари тўртта эди. Ота онамга укаларим қарашади, деб таралла бедод қилиб юраверарди…

— Ҳа-а, — деди у хўрсиниб ва караватига узала тушиб ётди. Бир муддат хаёл сурди сўнг сўзлади, — лекин Абдуқаюмни ўлимида сени ҳам қўлинг бор, — деди.

— Нега? — сўради Ўткир.

— Сени бойлигинг ҳақида кимдан қачон эшитган билмайман. Аммо тинчини йўқотиб қўйди. Қара, сендан бирор нима ундиришни мақсад қилганди. Мақсадига етолмади. Ўлиб кетди…

«Ҳали бу бойликларим кўпни бошига етадиганга ўхшайди. Ҳали кўпи шунинг устида ўлиб кетади… Аммо мен омон қоламан. Чунки бойликларимни яхши кўрмайманда. Чунки улар харомда. Харомдан келган нарса харомга кетишини биламанда…» дея кўнглидан ўтказди…

Шу куни уни яна икки марта овқатлантиришди. Эртасига эса терговчи келди. Асосан Шомуродни сўроқ қилди. Абдуқаюм қандай йиқилди. Йиқилишдан олдин бирор нима дедими? Сен билан тортишиб қолмадими? Қасдинг йўқмиди ва ҳаказо… Шомурод унинг саволларига жавоб бергунича бир неча марта йўталди. Оғзидан қон оқди. Оғзидан оққани артиш баҳонасида қонни терговчига кўрсатди…

Афтидан тероговчи унинг кўрсатмаларига тўла ишонди. Аслида унинг ўзига шундай гаплар керак эди. Чунки бу арзимас ишни эртароқ ёпиши керак эди. Бўлмаса манави ўпка касал билан кўп гаплашиши ва бунинг оқибатида дардни ортириб олиши мумкин эди…

loading...