Instagram ва Facebook лайкларни яшириш функциясини синовдан ўтказди

0

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари яширин лайк босиш функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Улар дунёнинг турли мамлакатларидаги фойдаланувчиларга ушбу ҳисоблагични ўчириб қўйишни таклиф этмоқда, деб хабар беради Esquire.

Instagram’нинг аниқлашича, айрим одамлар, айниқса, ёш фойдаланувчилар лайкларни кўрсатадиган функция ўчириб қўйилса ўзини анча хотиржам ҳис қилади ва контентига ишончи сўнмайди. Бироқ ҳамма ҳам ушбу фикрга қўшилмаган: айримлар трендлардан бехабар қолмаслик учун одамларнинг реакцияси ва ўзларлар постини кузатишни хоҳлайди.

Дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, Instagram фойдаланувчиларга лайкларни кўриш ёки кўрмасликни ўзлари танлаши учун имконият тақдим этишга қарор қилди. Ижтимоий тармоқ мазкур функцияни 14 апрель куни синовдан ўтказишни бошлаган, тез орада Facebook ҳам унинг ёнига қўшилади.

 

loading...