КУН КУЛГИСИ!!!

0

***

Ўтмишдан фақат унга ўз ақлини, номусини ва виждонини бағишламаганларгина қўрқишмайди.

 

***

Бошлиқ:

— Сиз исиб қолган ароқ ва терлаган аёлларни ёқтирасизми?

— Албатта.

Унда ширкат хўжалигига картошка теришга борасиз.

 

***

Агар даҳо ҳали қўлга тушмаган ва тан олинмаган бўлса, демак, у ҳали тирик.

 

***   

Склерознинг энг оғир формаси бегона аёлни уйингга олиб келдинг-у, нима мақсадда олиб келганингни унутиб қўйишдан иборатдир.

 

 

***

Бирга яшаганларига 75 йил тўлиши муносабати билан байрам қилаётган чол кампиридан сўради:

— Менга қара, 75 йил ичида биз сен билан ўн ўғилни вояга етказдик. Ҳаммаси бир-бирига ўхшайди-ю, фақат биринчиси бошқаларидан сал фарқ қилади-да! Ё қачонлардир менга хиёнат қилганмисан-а?

— Чол, тан оламан, қачонлардир гуноҳга ботганман.

— Хўш, биринчи ўғлингнинг отаси ким?

— Сиз.

 

***

Ғарб мамлакатларидан бирида яшовчи эркак бир йигитни врачга олиб келди.

— Дўхтир, ёрдам беринг! Мен куёвимнинг оёғидан отиб қўйдим!

— Ие, одам ҳам ўз куёвини отарканми?

Мен отаётганимда ҳали у куёв бўлишга розилик бермаганди-да!

 

***

— Оғайни, гулдастанг зўр-ку! Кимга атаб олдинг?

— Севгилимга.

— Зўр, роса хурсанд бўлса керак?

— Афсуски, йўқ!

— Нега?

— Мен бу гулдастани унинг қабрига олиб кетаяпман.

 

***

— Дўхтир, менга бош оғриғини қолдирадиган дори ёзиб беришингизни сўраганимда, нега титраб кетавердингиз?

Чунки, мен биринчи маротаба гапирадиган итга дори ёзиб бераяпман.

 

***

— Ойи, ойи!..

— Бас қил!

— Ойижон!

— Нима дейсан?

— Ҳожатхонага чиқиб келсам майлими?

Дарсингни тайёрлаб бўлдингми?

 

***

Келин дугонасига деди:

— Қайнонам дунёда энг бебаҳо аёл. Фақат бир камчилиги бор-да!

— Қандай камчилик?

Нафас олади.

 

***

Бойваччанинг хотини эрига деди:

— Дадаси, мен сизнинг эски, йиртилиб қолган костюмингизни ахлатга ташлаб юбордим!

— Нима?.. Жиннимисан? Энди мен солиқ идорасига нима кийиб бораман?

 

 

loading...