Нидерландия супермаркетларида хакерлар ҳужуми сабаб пишлоқ тугаб қолди

0

Нидерландиядаги энг йирик супермаркетлар тармоқларидан бири ҳисобланувчи Аlber Heijn ва бошқа дўконларда хакерлар ҳужуми сабаб айрим маҳсулотлар танқислиги юзага келди ва пишлоқ тугаб қолди.

Ҳужум Bakker Logistiek компанияси — мамлакатдаги энг йирик етказиб берувчилардан бирининг компьютер тизимига амалга оширилган. Хакерлар маълум бир маблағни олмагунига қадар дастур тармоқдаги қурилмани шифрлаб қўйган.

Ҳужум оқибатида компания мижозлардан буюртмаларни ололмаган ва етказиб беришни режалаштира олмаган, шунингдек, улкан омбордаги айрим маҳсулотлар жойлашган жойни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Айниқса, Аlber Heijn тармоғи катта зарар кўрган ва харидорларни пишлоқ етишмаётгани тўғрисида огоҳлантиришга мажбур бўлган.

Кейинроқ Bakker Logistiek муаммо бартараф этилганини маълум қилган, аммо компания хакерларга пул тўлаганми ёки йўқ — буниси номаълум. Етказиб берувчи тез орада мамлакатдаги супермаркетлар тармоғи пештахталарини пишлоқларга тўлдиришни ваъда қилмоқда.

Esquire

loading...