Трампнинг собиқ ходимларини ишга олишмаяпти

0

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп администрацияси ходимларини ишга қабул қилишни хоҳлашмаяпти. Бу тўғрида «The Washington Post» газетаси кадрлар иши бўйича мутахассисларга таяниб хабар бермоқда.

Экспертларнинг тушунтиришларича, Трамп қўл остида хизмат қилган собиқ ходимлар янги иш излаш вақтида муаммоларга дуч келмоқда ва бу сиёсатчининг номи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Энг аввало иш берувчиларни жуда паст рейтинг қайд этиб, икки марта импичмент эълон қилишга аҳд қилинган президент билан ишлаган мутахассислар унчалик қизиқтирмаяпти.

Нашрнинг бошқа манбаларига кўра, АҚШда республикачиларга бўлган талаб сусайган. Уларнинг фикрича, иш берувчилар Демократик партияга кўпроқ хайрихоҳлик билдирмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, март ойининг охирларида Дональд Трампнинг АҚШда 2024 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ҳам иштирок этишига оид хабарлар пайдо бўлган эди. Собиқ президентнинг сўзларига кўра, унинг администрацияси сиёсат масаласида Эрон, КХДР ва Хитой давлатлари билан билан муваффақиятли ишлар олиб борган.

loading...