Янгийўлда юк автомобили ёниб кетди

0

Жорий йилнинг  16 апрель куни соат 10:35ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Нуробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 832-километрида фуқаро Ж.Қ.га тегишли бўлган «ЗИЛ-130» русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

️Мазкур ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз»,–дейилади ЙҲХББ хабарида.

loading...