Алишер Усмонов ҳақида

0

– Сиз юқорида кўриб турган инсонингиз машҳур, асли ўзбек миллиардери Алишер Усмонов. Дунёнинг энг бой 95-ўринда турувчи миллиардери(Форбес). Унинг бойлиги 18 миллиард АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Келинг, у ҳақида маълумот берсак!

Алишер Усмонов 1953 йилнинг 9 сентябрида Наманган вилоятининг Чуст туманида таваллуд топган. Оилада катта фарзанд бўлиб, унинг бир нафар укаси бор. Баҳодир Усмонов.

Отаси Бурҳон Усмонов прокурор бўлган. Онаси Дилбар Усмонова. Алишер Усмоновнинг «Дилбар» номли дунёнинг энг катта яхтаси бор. Алишер Усмонов 2018 йилда яхта номини «Она» га ўзгартирган.

Алишер Усмоновнинг умр йўлдоши Ирина Вайнер. У 72 ёшда. Қаҳрамонимиз Алишер Усмонов эса, ҳозир 68 ёшда. Алишер Усмоновнинг бир нафар ўгай ўғли бор. Унинг исми Антон Вайнер. У ҳозирда Алишер Усмоновнинг асосий меросхўри.

 

Манба: @etnosuz

loading...