Бекободлик фуқаро ўзганинг дўконини ўзиники қилиб кўрсатиб сотмоқчи бўлди

0

Бекободлик фуқаро ўзганинг дўконини ўзиники қилиб кўрсатиб сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Бекобод туман ИИБ бошлиғи номига 42 ёшли К.Айсара ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг декабрь ойларида таниши 43 ёшли М.Фархад унинг якка тадбиркорлик билан шуғулланишидан хабар топиб, Зафар шаҳарчасида дўкони борлигини ушбу дўконини унга сотишини айтиб олдиндан 3 150 АҚШ доллар ва 2 000 000 сўм пулларни олиб кетганлигини, кейинчалик ушбу дўкон умуман бошқа шахсга тегишли эканлигини билганлигини, шу кунга қадар М.Фархад фирибгарлик йўли билан олган пулларини бермасдан келаётганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, М.Фархад вақтинчалик ҳеч қаерда ишламаслиги, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Фархадга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...