Бир кунда уч нафар қидирувдаги шахс ушланди

0

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган, 2021 йил 1 апрель кунидан қидирувда бўлган, 1982 йилда туғилган З.Я. Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ РИБда аниқланиб ушланган.

У ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш мақсадида келган вақтида ЙХХБ инспекторининг ҳушёрлиги сабаб қидирувда эканлиги аниқланиб, дарҳол қўлга олиш чоралари кўрилган. З.Я. га нисбатан Самарқанд вилояти Жомбой тумани ИИБ томонидан эълон қилинган қидирув тўхтатилди.

Бундан ташқари, шу куни Қибрай ва Паркент тумани ИИБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 46, 168, 244-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд органидан яшириниб, апрель ойи бошидан буён қидирувда бўлган икки нафар шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

loading...