Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 239 нафар тарбияланувчи эшитиш аппаратларига муҳтож

0

Кармана туманидаги кар ва заиф эшитувчи болаларга таълим тарбия берувчи 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати биноси 1958 йилда қурилган. Мослаштирилган бино. 180 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхона биносининг қурилиши 2021 йилда режалаштирилган, лекин қурилиш ишлари бошланмаган.

 

Қуввати 250 ўрин. Муассасада 257 нафар (қизлар 116 нафар) тарбияланувчилар мавжуд. Мактабгача таълим гуруҳида 18 нафар тарбияланувчилар бор. 2017-2020 йиллар мабойнида 4 нафар бола инклюзив таълим олиш учун яшаш жойига юборилган. Ўқувчиларнинг овқатлантирилиши, саломатлиги назорат қилиниб борилмоқда.

 

 

Аниқланган камчиликлар: Спорт зали йўқ. Синфларда стационар овоз кучайтирувчи мосламаларга эҳтиёж мавжуд. 239 нафар тарбияланувчи эшитиш аппаратларига муҳтож.

 


Манба: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

 

loading...