Бу иллатдан вақтида воз кечинг, акс ҳолда бир кун, қонун олдида жавобгарлигингиз муқаррар

0

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтган чорак давомида жами 1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Вилояти ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан гиёҳванд воситалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларни сақлаш, сотиш ва бошқа ҳолатларига чек қўйиш мақсадида мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказиб борилади.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 80 нафар шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилган ва жами 41 кг 309 гр турли хил гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Аниқланган ҳолатлар давомида тахминий нархи 1 млрд сўмга тенг бўлган 10 минг донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олинишига эришилган. Жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

Ҳозирда ИИББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ юртдошларимиздан, хусусан азиз ёшлардан бу каби зарарли иллатлар билан ўз ҳаётларини заҳарламасликларини сўрайди. Гиёҳвандликка йўқ денг!

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

loading...