Фуқаронинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар айбига иқрор бўлиб олган пулларини қайтарди

0

Фуқаронинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар айбига иқрор бўлиб олган пулларини қайтарди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси К.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги балансида бўлган дала-дўконни гўёки бўш турганлигини айтиб, ушбу дўконни танишлари орқали ҳисобдан чиқартириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув жараёнида К.Т. ва бошқалар айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фуқаро Ш.дан олган пулларни қайтариб берган ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...