ҲАММАБОП ТЕСТ МУСТАҚИЛ ИШ ЮРИТА ОЛАСИЗМИ?

0

Шундай пайтлар бўладики, биз бирор ишни бошқаришда қандайдир ноқулайликларга, мушкулотларга дуч келамиз. Ўйлаб туриб, ҳали ўзимизда мустақил иш юритишга тўлиқ қобилият йўқлигини ҳис этамиз. Аммо орамизда шундай қобилиятни тўлиқ эгаллаганлар ҳам йўқ эмас.

Ушбу тест мустақил иш юрита олиш-олмаслигингизни назоратдан ўтказиб олишингизда кўмакчи бўлади дея умид қиламиз.

 

1. ТАШАББУСКОРЛИК

а) Қўшимча топшириқ кутасиз

б) Жуда топқирсиз, ҳар қандай топшириқни мустақил бажара оласиз

в) Ишнинг маълум қисмини бошлиқ кўрсатмасисиз бажарасиз

г) Умуман ташаббус йўқ. Буйруқ кутишдан нарига ўта олмайсиз.

  1. ЎЗГАЛАРГА МУНОСАБАТ

а) Одамларга дўстона муносабатдасиз

б) Мулойимсиз

в) Баъзан сиз билан ишлаш жуда қийин кечади

г) Бу хусусда умуман нўноқсиз.

  1. РАҲБАРЛИК СИФАТЛАРИ

а) Иродангиз кучли, ўзингизга қаттиқ ишонасиз

б) Ҳар қандай буйруқни жуда чиройли кўринишда бера биласиз

в) Ажойиб етакчисиз

г) Сиздан раҳбар чиқиши қийин.

  1. МАЖБУРИЯТ

а) Ҳар қандай ишда масъулиятни сезиб фаолият юритасиз

б) Бошлиқ кўрсатмаси бўйичагина ишлашга кўниккансиз

в) Кўрсатмаларни ички норозилик билан қабул қиласиз

г) Ҳар қандай кўрсатмадан очиқчасига бош тортасиз.

  1. ТАШКИЛОТЧИЛИК

а) Ҳар бир ишни оқилона ташкил этасиз

б) Жуда устамон ташкилотчисиз

в) Ташкилотчилик қобилиятингизни ўртача баҳолайсиз

г) Ўзингизни ёмон ташкилотчи дея ҳисоблайсиз.

  1. ҚАТЪИЯТ

а) Ишни тез ва аниқ бажарасиз

б) Эҳтиёткорликка эътибор берасиз

в) Тез ишлайсиз, лекин кўп хато қиласиз

г) Одатда бирор ишни бошлашда шубҳа ва қўрқоқлик сизни тўхтатиб қолади.

  1. ҚАЙСАРЛИК

а) Бир мақсадни кўзладингизми, қайтмайсиз

б) Ҳар қандай ҳолатда иложи борича ишни охирига етказиш тарафдорисиз

в) Қайсарлигингиз ўртача

г) Сиз умуман қайсар эмассиз.

НАТИЖАЛАР: Ўзингизга «а» жавоблари учун 4 балл, «б» жавоблари учун 3 балл, «в» жавоблари учун 2 балл, «г» жавоблари учун 1 баллдан қўйинг.

25-28 балл.

Мустақил иш юритишда ноёб қобилият эгасисиз. Қатъият, бошқаларни ўз сўзларингизга ишонтира олувчи инсонсиз. Шу сабабли ҳамкасбларингизга нисбатан кўпроқ ишларни бажарасиз.

21-24 балл.

Етакчилик учун сизда барча имкониятлар мавжуд. Ишингиз ривож топиши учун тинмай ҳаракат қиласиз. Бу одатингиз раҳбарларга ҳам маъқул тушади.

17-20 балл.

Агар мустақил иш юритишни хоҳласангиз, сабрли бўлишга одатланинг. Бундан ташқари, етарлича тажриба тўпланг. Одамлар билан тўғри муносабат юритишга ўрганинг.

13-16 балл.

Сиз ҳозирча мустақил ишлашга шошилманг. Чунки сизда ҳали тажриба кам ва шахс сифатида шаклланиб улгурмагансиз. Агар одамлар билан мулоқотда очиқликка эътибор қаратсангиз, етакчилик қобилияти ҳам сизда намоён бўла боради.

12 ва ундан кам балл.

Сизда жавобгарлик, бир ишни бошқара олиш сифати ўртачадан ҳам пастроқ экан. Тажрибангиз, умуман, ички ижобий сифатларингиз жуда-жуда оқсаган. Уларни бир қолипга солиш, иш юритишдаги қобилиятни ўстириш учун кўп вақт керак бўлади деб ўйлаймиз. Нега деганда, оддий муомалангизда ҳам раҳбарлик оҳанги сезилмайди. Қолаверса, шу қадар соддасизки, ҳар қадамда алданиб юрасиз. Дадилроқ бўлинг!

Беҳруз тайёрлади.

 

 

loading...