Макрон, Меркель ва Зеленский Россияни ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишга ундади

0

Донбассдаги можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун Россия ўз қўшинларини Украина билан чегарадан олиб кетиши керак. Бу ҳақда Украина ва Франция президентлари Владимир Зеленский ва Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель уч томонлама учрашув якунида маълум қилди.

«Германия канцлери, президент Макрон ва президент Зеленский Украина—Россия чегарасидаги, шунингдек, Украина шарқидаги хавфсизлик ҳолатини муҳокама қилди. Улар Украина билан чегарада Россия қўшинлари сонининг кўпайиши ҳамда ноқонуний аннексия қилинган Қрим юзасидан хавотирларини ўртоқлашди. Давлатлар раҳбарлари вазият кескинлашувининг олдини олишга эришиш учун ушбу ҳарбий истеҳкомларнинг қисқаришини талаб қилди», — дейилади Германия ҳукумати баёнотида.

Франция президенти Париж Киев ва Берлин билан биргаликда минтақада тинчлик йўлида барқарорликка эришишни ният қилганини таъкидлади. «Донбассдаги вазиятга келсак, Украина ва Германия билан биз сиёсий ечимга эришиш йўлида доимий сафарбар ва қатъиятли бўлиб қоламиз — бу натижага эришиш мумкин бўлган ягона йўл», — деб ёзган Макрон Twitter’да.

Sur la situation au Donbass, avec l’Ukraine et l’Allemagne, nous restons mobilisés et déterminés à faire émerger une solution politique – la seule possible. pic.twitter.com/TFH9Vzk2sb

— Emmanuel Macron (@EmmanuelMacron) April 16, 2021

Музокаралар якунлари бўйича баёнотда Владимир Зеленский тез орада «Нормандия форматида» (Германия, Франция, Украина, Россия) учрашув ўтказилишига умид билдирди. «Мен Нормандия тўртлигининг навбатдаги учрашуви яқинлашаётганига ишонаман. Фикримча, бунинг иложи бор. 19 апрель куни Нормандия квартети маслаҳатчиларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бир қатор масалалар муҳокама қилинади», — деди Франция президенти журналистларга.

«Коммерсантъ».

loading...