Қоғоз конвертдаги гиёҳвандлик воситаси

0

Божхона ходимлари, гиёҳвандлик воситаларини почта жўнатмалари орқали республикамиз ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ва “Бош-почтамт” ТИФ божхона пости ходимлари ҳамкорликда хориждан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро В.Д. номига келган қоғоз конвертдан иборат почта жўнатмаси шубҳа остига олинди.

Мазкур жўнатма белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида,бир дона пакетга солинган 15 дона таблеткалар борлиги аниқланган.
Экспертиза хулосасига кўра, мазкур таблеткаларнинг таркибида 2,85 грамм “метилфенидат” номли гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

zamin.uz

loading...