ЎСМА БАРГИНИНГ ҲОСИЯТЛАРИ

0

-Ўсма ёрдамида нафақат пардоз қилиш, балки кўзларни соғломлаштириш имкони бўлади. Бунда ўсма баргидан 4 дона олиб, 2 соатга салқин жойга қуйилади, яъни сўлитилади. Сўлиган ўсманинг бўёвчи таъсири янада ортади. Уни бирор пиёлага яхшилаб сиқиб олинади.

-Бармоқ терисига ўсма суви сингиб кетса, терида агарда майда яралар бўлса, замбуруғли инфекциялардан халос бўлинади. Негаки, ўсма шираси биологик фаол моддаларга бой бўлиб, яраларни битказувчи таъсир кучига эга.

– Ўсма узоқ вақт терида сақланса, таъсири кучли бўлгани сабаб, уни яллиғлантириб қўйиши мумкин. Шу боис, ўсма қуйилгач, уни қош-киприкларда қолдирмай ювиб ташланади.
Ўсмани ҳар куни 10 кун мобайнида қуйилса, кўз яралари, кўз шиллиқ пардасининг қизариши, турли кўз инфекцияларига қарши курашда яхши наф келтиради.

loading...