Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO иштирокида кенг нишонланади

0

2022-2023 йилларда буюк аждодимиз — йирик олим ва файласуф Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича махсус ташкилоти) иштирокида нишонланади.

UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, UNESCO Ижроия кенгаши 211-йиғилиши доирасида шунга оид қарор тасдиқланган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган эди. Энди эса мазкур масала жорий йилнинг ноябрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган UNESCO Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.

«Мамлакатимизнинг UNESCO билан кенгайиб бораётган ҳамкорлигидаги яна бир муҳим қадами билан ҳаммани чин қалбимдан табриклайман», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

loading...