Автомашинангизни очиқ қолдириб ўғриликка шароит яратиб берманг

0

Тойлоқ туманида яшовчи, Ҳ.О. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 12 апрель куни Самарқанд шаҳар Шохруҳ кўчасида жойлашган «Мармар» бозорини олдига бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли, автомашинаси билан келиб, танишлари билан суҳбатлашиб турган вақтида, автомашинаси олд ўриндиғида турган 10.000 АҚШ долларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини баён қилиб, етказилган зарарларни ундириб беришни ҳамда ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Ф.Ходжаев кўчасида яшовчи, 1994 й.т. Ж.Ф. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...