Эронда зилзила содир бўлди

0

Ерости силкинишларининг эпицентри 160 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган Бушир порт шаҳридан 96 километр узоқликда шимоли-ғарбда жойлашган. Ер силкинишининг ўчоғи 10 километр чуқурликда экани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, зилзиладан кейин иккита кучли қайта силкиниш ҳолати кузатилган ва уларнинг магнитудаси мос равишда 5 ва 4,4 баллни ташкил этган.

Табиий офат оқибатида жароҳатланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

loading...