​КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 400 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

0

17 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 33 208 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 403 136 нафарга етди.

17 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (4545 нафар),

Қашқадарё вилояти (4350 нафар),

Самарқанд вилояти (4344 нафар)
банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

Фарғона вилоятида 58529 нафар,

Андижон вилоятида 44309 нафар,

Наманган вилоятида 40664 ,

Самарқанд вилоятида 36178 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...