Сенат «темир дафтар»га киритилмаган ёш болали сирдарёлик аёл арзини назоратга олди

0

2021 йил 15 апрель куни Сирдарё вилояти Сирдарё тумани 5-Ширин маҳалласидаги “Термирйўлчилар” ётоқхонасида истиқомат қилаётган Гулчинор Умрзоқованинг “темир дафтар”га киритилмаганлиги ва ёш боласи билан қийин аҳволда қолганлиги акс эттирилган хабар Интернет тармоқларида кенг тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди ҳамда сенаторлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга жойга чиққан ҳолда қонуний кўриб чиқилади, дейилади Ахборот хизмати хабарида.

Ўрганишлар натижалари юзасидан батафсил маълумот берилади.

senat.uz

loading...