Сирдарёлик аёл турмушга чиқмаган қизни Туркияга фоҳишаликка олиб кетмоқчи бўлди

0

2021 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан одам савдоси жинояти юзасидан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда  Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан хабар берилди.

Хабарга кўра, тадбир давомида 1983 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Т, 1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Кни “Спарк” русумли автомашинада Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт орқали Туркия давлати, Анталия шаҳрига фохишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

«Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

loading...