100 дан ортиқ ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнатилди

0

Юртдошларимизни хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кўплаб салоҳиятли иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  маълум қилди.

Ушбу музокаралар натижасида эришилган келишувларга мувофиқ чет элда ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларига ишга жалб этилмоқда.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикасидан 118 нафар фуқаро “Довуд ота” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.

darakchi.uz

loading...