Американинг Чикаго ва Остин шаҳарларида отишмалар содир бўлди. Қурбонлар орасида 7 ёшли қизча бор

0

Американинг Чикаго шаҳридаги McDonald’s ресторани яқинида содир бўлган отишма оқибатида етти ёшли қизча ҳалок бўлди, 29 ёшли эркак жароҳат олди. Бу ҳақда полициянинг NBC Чиcаго телеканалига берган маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, отишма бошланганда қиз ва эркак тармоқдаги ресторанлардан бирининг ташқарисида машинада бўлган. Қизча бир нечта жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг касалхонага етмасдан вафот этганини аниқлаган.

Иккинчи жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. ABC News ва WGN-TV жароҳат олган эркак қизнинг отаси экани ҳақида хабар берган. Ўқ узган шахс ҳали ҳибсга олинмаган.

Шунингдек, Техас штатининг Остин шаҳрида отишма содир этилиб, оқибатда уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.

Полиция маълумотларига кўра, номаълум шахс шаҳар четидаги чорраҳада ўқ узган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўт очган кишининг шахси ва ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари тўғрисида ҳали маълумотларга эга эмаслигини айтди.

Полиция ҳодиса маиший характерга эга деб тахмин қилди. Хабарда айтилишича, гумондор ҳанузгача озодликда бўлса-да, аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқ.

 

 

loading...