Андижонлик ўқувчи Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

0

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, андижонлик мактаб ўқувчиси Элдорбек Усмонов спортнинг сузиш йўналиши бўйича олимпиада йўлланмаси учун ўтказилган квалификацион турнирда ғолиб бўлди ҳамда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Элдорбек Усмонов ҳозирда Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби 11-синфида таҳсил олади.

loading...