Гуноҳкор!..

0

Ўткирнинг кўзидан ёш оқди. Шунча довдиради. Керак бўлса, капитанни терговчи эканлигига қарамай, тақдири айнан шунга боғлиқлигиа қарамай ҳар баолаларни гапириб ташлади. Кейин жаҳил устида йўқ жойдаги айбларни ҳам бўйнига олди… Ҳа, у харом иш билан шўғилланганди. Шундай ишни қилиш унинг чекига тушган эди. Лекин бу дегани қаёқдаги айбларни ҳам қилдим дегани эмас-ку…

У кўзини юмиб бир соатлар ётганидан кейин адвокат келди. Ўткир уни танимас эди. Биринчи марта кўриб турганди. Ўзи келиб таништирди, ўзини. Мен Саттор Темировман, ака. Бугундан бошлаб сизни адвокатингизман. Аслида бир ҳафта олдин тайинлангандим. Ўтган кунлар мобайнида сизни «ишингиз» билан танишиб чиқдим, деди…

— Ёруғлик борми? — сўради Ўткир хаста овозда.

— Ака любой қоронғуликни бир четида ҳеч бўлмаса битта милт этган нарса бўлади. Ўшани ёндириб юборсак, олам гулистонда! — дея иржайди адвокат, — аммо ишингиз ниҳоятда оғир. Кейин хабариям узоқларга кетган. Бундан ташқари бутун шаҳар эшитган. Ҳамма қулоғини динг қилиб турибди…

— Бунисини биламан, Саттор ака…

— Ана шу билган нарсаларингизни ҳаммаси, юкда… Сизни ёнингиздан чиқиб кетган терговчи билан гаплашдим. Хў-ўш, масалани чигаллаштирмай тўғри қилибсиз. Лекин бир иккитасини ўтказиб юборибсиз… Бироқ ҳеч қиси йўқ. Тўғрласа бўлади… Бугун мен сиздан ҳеч нима сўрамайман. Шундоқ ҳам чарчагансиз. Дўхтирлар айтишди. Зўриқтириш мумкин эмас экан… Фақат шартномага қўл қўйиб берсангиз бўлди.

— Неча пул? — деди Ўткир унинг кўзига тикилиб.

— Оти дунёмиди ака, сизга битта «пуф». Долларга чаққанда бор йўғи 5 минг доллар…

Ўткир ётган жойида кулди. сўнг:

— Ҳа-а, битта «пуф» экан, лекин мени ҳозир ўзимдан бошқа ҳеч вақом йўқ…

— Ака, — деб эшик томонга қараб қўйди, Саттор, — Махкам, деган укангиз бор экан. Терговчилар, атайлабдан тегинмадик унга, дейишди. Уларни гапларига қараганда сизни ўнг қўлингиз бўлган экан. Ҳозир ҳам келаётганимда дарвозани ёнида кўрдим. Қўли кўксида турибди. Нима иш бўлса бажараман, дейди. Мошинасининг юк хонаси тўла егуликлар…

Шу гапларни эшитиши билан Ўткирнинг кўзидан ёш оқди. Лаби титради…

— Қўйинг, ака, сизга ярашмайди. Бунақа бош оғриқлар кимларни бошига тушмайди, дейсиз. Беайб, Парвардигор… Иссиқ жонмиз, бир хил пайти иссиғимиз чиқади, баъзида совуқлигимиз ошиб кетади… Хуллас, ўша укангизга битта хатча ёзиб берасиз олам гулистон… Мен ҳам аслида бундан бу ёғига сизни укангизман…

— Менга қаранг, Саттор, камерани алмаштиришни иложиси йўқми?..

Саттор кўзини камера деворларига қаратди. Бир бошидан ҳаммасини кўриб чиқди.

— Ҳа-а, сизга ярашмайди бу жой. Мен каттаси билан гаплашаман…

Саттор ич ичидан хурсанд бўлган эди. Сабаби, пул қилиши учун яна битта имконият эшиги очилди… Керак бўлса, камерани алмаштиришга шартномадагидан кўп олиш мумкин…

loading...