NASA вертолётининг Марсдаги биринчи парвози 19 апрелга режалаштирилди

0

Марсга Perseverance марсоходи билан борган Ingenuity вертолёт дронининг 11 апрелга белгиланган Қизил сайёрадаги биринчи парвози 19 апрель, душанба куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда NASA’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

NASA’нинг маълумот беришича, Ingenuity’нинг биринчи парвози АҚШнинг шарқий соҳили вақти билан соат 3:30 га (Тошкент вақти билан 12:30) режалаштирилган.

Шунингдек, парвоз ҳақида маълумотлар у якунланганидан бир неча соат ўтиб, Ерга етказилади.

Парвоз давомида Perseverance марсоходи вертолёт дрон томонидан олинган суратлар ва маълумотларни қабул қилади ва Ерга қайта жўнатади.

NASA’га кўра, 9 апрель куни вертолёт роторини синовдан ўтказиш пайтида муаммолар пайдо бўлган. Парвоз режимига ўтиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган техник муаммолар тўғрисидаги аломатлар туфайли асосий ротор тезлигининг синови кутилганидан олдинроқ тугаган.

11 апрелда режалаштирилган вертолёт дроннинг ишга туширилиши 14 апрелга қолдирилди. Лекин юзага келган муаммони бартараф этиш учун NASA мутахассисларига кўпроқ вақт керак бўлди. Улар учувчи қурилманинг дастурий таъминотини янгилаш ва синовдан кейин Ingenuity тизимига ўрнатилган прошивкасини тайёрлашига тўғри келди.

Вертолёт дрони 4 апрель куни Америка марсоходидан ташланган ажралиб чиққан эди. Ўтган вақт давомида, -90 даража ҳароратдан омон қолган қурилма яқинлашаётган парвоз учун қуёш панеллари ёрдамида ўз аккумуляторини муваффақиятли қувватлантириб олди.

20-30 сония давом этган биринчи парвознинг баландлиги, тахминан, уч метрни ташкил қилди. Кейинги босқичларда уни беш метрга кўтариш режалаштирилган.

Ingenuity’нинг ишлаши 31 кунга мўлжалланган. Марсдаги парвозлар пайтида у марсоходни ўраб турган жойнинг аэрофотосуратларини олади.

 

loading...