Самарқандда эркакнинг ўзга аёл билан ёзишмаларини хотинига кўрсатмаслик эвазига 14 млн сўм талаб қилган аёл ушланди

0

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида эркакнинг ўзга аёл билан ёзишмаларини хотинига кўрсатмаслик эвазига 14 миллион сўм талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди.

 

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 15 апрель куни Пастдарғом туманида яшовчи Хайрулло исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда Умида исмли шахс таниши, Баҳора исмли аёл билан билан ёзишган SMS’ларини қўлга киритиб, ушбу ёзувларни турмуш ўртоғига беришини айтиб қўрқитиб, маълумотларни тарқатиб юбормаслик эвазига 14 миллион сўм талаб қилаётганлигини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

15 апрель куни Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Умида келишилган пуллардан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...