Шаҳзода Гарри «машҳур» интервьюсидан сўнг биринчи маротаба Англияга келди

0

Британия матбуоти шаҳзода Гаррининг ўз ватанига қисқа ташрифи ва унинг отаси ҳамда укаси билан учрашувини муҳокама қилмоқда.

Қайд этилишича, бу Гаррининг Меган Маркл билан жанжал ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган интервьюсидан кейинги биринчи ташрифи.

Sun’нинг ёзишича, оила даврасидаги суҳбат 2 соат давом этган ва оилавий можарони ҳал қилиш мумкинлигига умид бор.

Daily Mail хабарига кўра, бобоси билан хайрлашган шаҳзода бугун ҳомиладор рафиқаси олдига Лос-Анжелесга учиб кетади.

loading...