ХУРМО ДАВОЛАЙДИ

0

Камқонликда: Ибн Сино қони камайиб, заифлашиб қолган кишиларга хурмо истеъмол қилишни буюрган.

Буйрак касалликларида: Хурмонинг бир ҳовуч данагини яхшилаб ювиб, 1-2 кун қуритиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйинг. 10 дақиқа сув буғида қайнатилгач, буйрак касалликларида кунига 2 маҳал овқатдан олдин ярим пиёладан ичилади.

Гижжалардан халос бўлишда: Хурмо уруғи майда кукун ҳолига келтирилиб, бир чой қошиқдан қайнаган сув билан ичилади. Даволаниш муддати – 6 кун.

Буқоқ, гипертонияда: Хурмондан тайёрланган шарбат буқоқ, гипертония касалликларига даводир.

Ич қотишида: Хурмо ич қотишида дори ўрнини боса олади. Тунда ётишдан олдин бир пиёла сув билан 2-3 та хурмо ейилса, ични юмшатади.

loading...