Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво 28 даражагача иссиқ бўлади

0

«Ўзгидромет» эртага, 20 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 13–15, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 10–15, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлмайди, кундузи ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 12–17 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 10–15, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси тоғолди ва тоғли туманларда ёғингарчилик бўлмайди, кундузи ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятининг 2200 метрдан баланд бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 4–9, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

loading...