Фарғонада хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланган ИИБ ходимига чора кўрилди

0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланган ИИБ ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода « Nexia-3» русумли, «40 773 VSF» давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди (Светофорнинг қизил ишораси, шунингдек, милтилловчи қизил ишораси ҳаракатланишни тақиқлайди)да белгиланган талабларни четлаб ўтгани акс этган.

 

Ҳолат ўрганилганда «Nexia-3» русумли, «40 773 VSF» давлат рақам белгили автомобиль бириктирилган ҳайдовчига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 490 минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланган.

 

Манба: Bugun.uz

loading...