КЎНГИЛ АЙНИШИНИНГ САБАБЛАРИ

0

Ҳар бир киши ҳаётида бир марта бўлса ҳам, кўнгил айниши каби нохушликка дуч келади.

Бу бир қатор касаллик ва ҳолатларнинг асорати ёки аломати бўлиши мумкин. Қисқа вақт давом этадиган енгил кўнгил айнишига одатда кўпчилик аҳамият ҳам бермайди.

 

Аммо кўнгил айниши чўзилиб, бир неча кун безовта қилса, албатта, шифокорга мурожаат этиш лозим. Негаки бу ҳолат ошқозон-ичак ёки марказий асаб тизимида бирон-бир носозликлар ё касаллик ривожланаётганидан далолат бўлиши мумкин.

Биринчи ёрдам

– Ётиб олманг, тоза ҳавода бўлинг

– Чуқур-чуқур нафас олинг

– Кўпроқ суюқлик ичинг

– Лимонни иккига бўлиб, ҳидланг

-Мойчечак(ромашка) ёки ялпизли чой кўнгил айнишида ёрдам беради.

loading...