Самарқандда яна 5 та мактаб карантинга ёпилди

0

Самарқандда 5 та, яъни 5, 21, 24, 30 ва 63-мактабда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқлангани боис ушбу мактабларда ҳам масофавий ўқиш тизимига ўтилди.  Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, бугундан бошлаб Самарқанд шаҳридаги 31 та мактабда болаларга таълим бериш тизими онлайн тартибда олиб бориляпти. Ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган ҳар бир мактабда 14 кундан сўнг, яъни ўқитувчи ва ўқувчилардан олинадиган тиббий тест натижаларига қараб анъанавий ўқиш бошланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқанд вилоятининг битта туманида 15 та мактаб карантинга олинган эди.

loading...