Витаминларни кўп миқдорда истеъмол қилиш зарарлимасми?

0

Витаминли комплексларни суиистеъмол қилиш гипервитаминоз ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. У эса фойдали моддалар ва микроэлементлар танқислигидан кўра хавфлироқ.

-D витамини ёки A витамини гипервитаминози соғлиқ учун хавфсиз эмас. Устига-устак, кўпгина поливитаминлар дори эмас, биоқўшимча сифатида рўйхатга олинишини унутмаслик керак.

-Статистикага кўра, жигар токсик зарарланишининг тўртдан икки қисми тегишли тартибда сертификатлаштирилмаган биоқўшимчалар билан боғлиқ.

-Кўнгил айниши, лоҳаслик, чарчоқ, ажралаётган пешоб миқдори камайиши шулар жумласидан. D гипервитаминозида қайт қилиш, яъни интоксикациянинг барча аломатлари бор.

-Агар таомнома сифатли маҳсулотлардан ташкил топган ва мева-сабзавотларга бой бўлса, қўшимча витаминларни қабул қилишга зарурат йўқ.

«Соғлом ҳаёт»

loading...