Хитой Ҳиндистон чегарасига ракета жойлаштирди

0

Хитой ваҲиндистон корпус қўмондонлари Ҳимолойда бўлиб ўтган йиғилишда қўшинларни алоқа чизиғидан ўзаро олиб чиқиш тўғрисида келиша олмадилар.
Шу боис, Хитой Ҳиндистон чегарасига 500 километргача масофани босиб ўтадиган ракета жойлаштирди. Бу Ҳиндистон учун огоҳлантирувчи қўнғироқ эди, дея ёзади Хитойнинг ҳарбийлар ҳақидаги газетаси.
Ўтган йили Галван водийсидатўқнашув бўлган эди. Воқеа қурбонлари ҳам кузатилган, аммо ҳеч қандай қурол ишлатилмаган эди. Кескинлик ва мунозараларга барҳам бериш мумкин эди. Фақат Хиндистон AҚШ таъсирида янада тажовузкор бўлиб қолди, деган тушунчалар ҳам бор.
Хитой Мудофаа вазирлиги баёнот беришича, тоғларда янги турдаги қуролни жойлаштириш мамлакат чегараларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Шунингдек, Ҳиндистон-Хитой чегарасига туташ минтақада, кўп маротаба учадиган ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда ўқ отиш машқлари бўлиб ўтганлиги ҳам хабар қилинган.
Ҳимолойда қандай тизимлар жойлаштирилгани номаълум. Хитойлик ҳарбий шарҳловчи Энтони Вон Тоннинг сўзларига кўра, бу замонавий ПCЛ-191 типидаги тизимдир.
Айтилишича, ракета ҳарбири 350 км масофага эга бўлган саккизта 370 мм ракетани ва 500 км гача бўлган иккита 750 мм тактик баллистик ракетани кўтаришга қодир. Ушбу сирли ракета биринчи марта “Пекин-2019” парадининг 70 йиллигида намойиш этилган.
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институтининг етакчи илмий ходими Василий Кашин берган интерьвюсида – “Хитойликлар аллақачон тоғли ҳудудларда, масалан, Тибет ваШинжонда қисқа масофали баллистик ракеталар машқларини ўтказган. Бу Ҳиндистон учун огоҳлантириш бўлиб хизмат қилди. Шундай қилиб, хитойликлар музокараларда имтиёзлар излаб, Ҳиндистонга босим ўтказяпти” – деди.

loading...