«Биродар Аҳмад, Рамазон муборак!»

0

Икки насроний – Дэвид ва Майкл – саҳрода адашиб қолибди. Очлик ва ташналикдан ўлай деганда бирдан узоқда масжид кўринибди.

– Дэвид: «Майкл, кел ўзимизни мусулмонга соламиз, шунда улар бизга таом ва ичимлик беришади, акс ҳолда, очлик ва ташналикдан ҳалок бўламиз»,

«Менинг исмим Аҳмад бўлади, сенчи, ким бўласан?».

– Майкл: «мен ростини айтиб қўя қоламан».

Масжидга етиб боришгач имом уларни илиқлик билан кутиб олди ва исмларини сўради.

– Дэвид: «менинг исмим Аҳмад».
– Майкл: «меники Майкл».

– Имом ёрдамчиларига: «илтимос, Майклга таом ва сув келтиринг», дея: Дэвидга ўгирилиб:

«Биродар Аҳмад, Рамазон муборак!» деган экан.

 

Манба: @Tafakkur3

loading...