​​​​Жуда чуқур маъноли ҳикоя…

0

Врач-жарроҳга қўнғироқ бўлибди:

– Ҳа, эшитаман. – Илтимос, тезроқ етиб келинг, бу ерда бир йигит ўлим ҳолатида, тез операция қилиш керак! – Мана боряпман! Ва тезда машинага ўтириб, касалхонага шошилибди. Касал йигитнинг отаси унга таъна билан: – Нега кечикиб келяпсиз? Ўғлим ўлим ҳолатида! Агар бу сизнинг ўғлингиз бўлганда, сиз ҳам шундай қилармидингиз? Жарроҳ енгил табассум билан деди: – Мен эшитган заҳотиёқ, югуриб келяпман. Ва шуни унутмангки, бари Аллоҳ иродасига боғлиқ! Врач операцияга кириб кетибди. Операция оғир ва узоқ давом этди. Кейин у чиқибди ва ҳеч нарса демасдан, касалнинг отаси ёнидан ўтиб тезда кетибди. Ундан кейин врач ёрдамчиси чиқибди ва отаси ёнига келиб дебди: – Ўғлингиз яшайди. У аввалига қувонди, аммо кейин унинг юзидаги табассум йўқолди ва деди: – Бу врач қандай ёмон одам… Чиқди ва ҳатто ҳеч қандай хайрли хабар айтмади.

Унинг ўғли бугун эрталаб авиаҳалокатга учради ва воқеа жойида вафот қилди. Сиз қўнғироқ қилган вақтингизда, у ўғли дафн маросимида эди, эшитган заҳоти барини ташлаб етиб келди. У – ажойиб инсон. У сизнинг ўғлингизга ёрдам бериш учун ўз ўғли дафн маросимини ташлаб келди…

 

Манба: Суратдаги тарих

loading...