«Учар гиламча»

0

Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради:

– Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими?

– Ҳа, болам!

– Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради?

– Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради.

 

Ўғил шундан кейин «учар гиламча»га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди!

 

Ҳар кимнинг «учар гиламча»си эзгу манзилларга етакласин!

 

Вафо Мўмин

 

 

Манба: @Tafakkur3

loading...