Холестерин ошиб кетса нима қилиш керак?

0

Энг аввало, қуйидаги маҳсулотлардан чекланиш зарур:

-Тухум ва гўшт. Тухумнинг таркибида ҳам ёғ, ҳам оқсил мавжуд. Бу гўштга ҳам тегишли. Айниқса, қовурилган ҳолатдагисида тўйинган ёғлар бисёр бўлади.

– Ўта ёғли сут маҳсулотлари ҳам тавсия этилмайди. Улар организмда холестерин йиғилишини рағбатлантиради. Пишлоқ, йогурт ва ёғли сут ана шулар тоифасидандир.

– Юқори миқдорда тўйинтирилган ёғлар ва айниқса, гидрогенланган мойларга эга ёғлардан нафақат фойдаланишни чеклаш, балки улардан бутунлай воз кечиш керак.