Онлайн суд йўлга қўилди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ортиқча овворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида «e-ma’muriy ish» электрон ҳужжат алмашиш тизими амалиётга жорий этилиши белгиланганди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида яқинда Қарши шаҳрида «e-ma’muriy ish» электрон ҳужжат алмашиш тизими ишга туширилиб, маъмурий иш материали онлайн тарзда судда кўрилди.

Дастлабки онлайн суд ишида фуқаро Ж.У. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмига асосан, маъмурий иш кўриб чиқилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

loading...