Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 35 даражагача кўтарилади

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, бунинг ҳисобига айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундуз кунги ҳарорат 27-30° га, жанубда ва чўл ҳудудларида 30-35° га етади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 27-29° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° гача кўтарилади.

loading...