Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига кимлар қабул қилинмайди?

0

— Айтинг-чи, ихтисослаштирилган таълим муассасаларига кимлар қабул қилинмайди?

Карима,

Андижон вилояти

— Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидаги шахслар қабул қилинмайди:

а) ақли ўта заиф болалар (имбицил, идиотия даражасидаги олигофрения);

б) хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;

в) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;

г) кўр-кар-соқов болалар;

д) тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;

е) марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.

Саволга Избоскан туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси А. Ғуломжонов жавоб берди.

loading...