Сирдарёда 81 минг евро миқдоридаги қалбаки валюта аниқланди

0

«Қишлоққурилишбанк» Сирдарё минтақавий филиалида 81 минг евро миқдоридаги хорижий валютадаги қалбаки пул аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида вилоят ИИБга тақдим қилинган.

«Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади», дейилади хабарда.

loading...