ИИББ бедарак йўқолган 4 нафар шахснинг қидирувида кўмак сўради

0

Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолган шахсларнинг қидирувда кўмак сўради.

1985 йилда туғилган Сарсенбаев Алламберген Ережепович 2021 йил 8 апрель куни соат тахминан 16.00 да Чилонзор туманида жойлашган савдо марказидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, гавда тузилиши ўртача, сочлари калта қора.

Эгнида: қора куртка, қора шим ва этик бўлган.

1960 йилда туғилган Ахмедова Холида Рахманқуловна 2021 йил 20 апрель куни соат тахминан 06.30 да Янгиҳаёт тумани, Дустлик 1 манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, тўлачадан келган, сочи қора, куз қоши қора, юзининг ўнг томонида қора холи бор.

Эгнида: жигар ранг рўмол, тўқ кўк узун кўйлак ва қора резина шиппак бўлган.

1947 йилда туғилган Мочалов Владимир Иванович, 2020 йилнинг октябрь ойида Олмазор тумани, Қора-қамиш 2/4 манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 175-180 см, гавда тузилиши ўртача, оқ сочли, кузлари қора.

Эгнида: кепка, джинси шим ва қора туфли бўлган.

1972 йилда туғилган Маликов Шукурилло Султонович, 2020 йилнинг ноябрь ойида Мирзо-Улуғбек тумани, “Мағрур” кўчасида истиқомат қилиб келган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-173 см, озғиндан келган, сочи қора, ўнг қўлида чандиғи бор.

Эгнида: кул ранг джемпер, кўк джинси шим ва қора кроссовка бўлган.

“Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз юқорида келтирилган шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, – дейилган хабарда.

loading...