Самарқандда ЙПХ ходимлари хизмат машинасида фуқарони уриб олиб кетгани айтилган видеога изоҳ берилди

0

Самарқанд вилояти пахтачи туманида ЙПХ ходимлари бир фуқарони уриб олиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди.

 

Хабарга кўра, ҳолат 2021 йил 26 апрель куни соат 18:30 ларда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 4-отряд ходимлари Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи Миркан МФЙдаги ички йўлда хизмат олиб бораётган вақтида содир бўлган. Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Дамас» русумли транспорт воситаси ЙПХ ходимларини кўриб, йўналишни кескин ўзгартириб, орқага ҳаракатланган.

 

Қайд этилишича, бу ҳолат ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотиб, ходимлар ўзларига бириктирилган патруль автомашинасида транспорт воситасини кузатиб бориб, тўхтатиш чораларини кўрган. Транспорт воситасини ҳужжатларини кўздан кечириш вақтида, ҳайдовчи спиртли ичимлик истемол қилганликда гумонланиб, наркология диспансерига олиб борилаётганда, ҳайдовчи ходимларга қаршилик кўрсатиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.

 

Тиббий кўрик натижасига кўра ушбу ҳайдовчида мастлик ҳолати аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Ходимларнинг ҳаракатларида хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.

loading...