Тошкентда 45 ёшли кафе ишчисини дўппослашди

0

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 21 апрель куни соат 18:30 ларда 35 ёшли Д.Восиқжон амакиваччаси 46 ёшли Д.Бахтиёрлар Олмазор тумани Қора-Қамиш ¼ даҳасида жойлашган кафеда маст ҳолатда ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчиларини ҳақорат қилиб, ошхона пичоғи билан қўрқитиб,  кафе ишчиси 45 ёшли Л.Адҳамни уни уриб дўппослаганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.Восиқжон ва Д.Бахтиёрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари синчковлик билан ўрганиб чиқилиб, унинг якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

loading...